Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

✅1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

✅Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

✅Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

✅Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

✅Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади. 

✅Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

✅Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

✅Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

✅Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

✅“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

✅Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

✅Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

✅Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

✅Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

✅Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

✅Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

✅Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади. 

✅Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади. 

✅Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.