Ўқитувчилар малака тоифаси учун тўловлар амалга оширилмаяптими?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Айрим ҳудудларда педагог ходимларнинг малака тоифаси бўйича тўловларни амалга оширишда муаммолар кузатилаётган экан. Ўқитувчиларнинг айтишча, тоифа сертификати муддати 2023 йил июнь ойигача бўлган ўқитувчиларга сентябрдан тоифа буйича тўлов қилинмаётган экан.

Айрим иқтисодчи, бухгалтерлар ўқитувчиларнинг тоифаси 2024 йилгача сақланади, аммо тўлов қилинмайди, шу сабабли сентябрдан бошлаб ўқитувчилар малака тоифаси учун қўшимча тўлов амалга оширмаймиз деб асоссиз маълумот бераётган экан.

Маълумки, Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони 3-бандида 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилиниши назарда тутилган.

Фармон билан малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилган.

Мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмайди ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади.

Бундан кўриниб турибдики, жорий йилда ўқитувчилар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди, маошлар эса мавжуд сертификатлар асосида тўлаб берилади.

Агар қайсидир иқтисодчи ёки бухгалтер Президент фармонини ҳам тан олмаёттган бўлса, унда ҳудудий бандлик бўлимларига уларнинг ноқонуний хати-ҳаракатлари юзасидан мурожаат қилиш лозим.

Манба: @хalqtaliminfo