Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарорига киритилган ўзгаришга кўра низомнинг 29-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.
Бунда мазкур мукофот ҳар ўқув йили учун берилиши мумкин. Низомда бир марта мукофот олган ўқитувчи келаси йил мукофот олмаслиги кераклиги ҳақида чеклов йўқ. Шунингдек, айнан қандай асосларга кўра мукофот берилиши ҳақида аниқ қоида ҳам йўқ.
Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофоти эканлиги белгиланган.
✅ Шунга кўра «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан ҳамма ўқитувчилар мукофот олишга ҳақли.
✅Бироқ бунда мактабнинг сметасида қўшимча пул маблағи бўлиши лозим.