Нима учун 1 октябрь якшанбага тўғри келгани учун дам олиш куни 2 октябрга кўчирилганини биласизми?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

2-октябр — душанба куни ҳам дам олиш куни бўлади

Янги Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Илгари бунақа қоида йўқ эди, масалан, Наврўз байрами якшанба кунига тўғри келиб қолса, унда 2 та дам олиш куни биттада ўтиб кетарди. Энди бундай бўлмайди ва дам олиш куни байрамга тўғри келса, унда кўчирилади.

Ўзбекистондаги биринчи ана шундай амалиёт 1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига тўғри келмоқда. Яъни ушбу байрам якшанба кунига тўғри келгани учун, 2-октябр — душанба куни ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Маълумот учун: 2024-йилда 2 та байрам дам олиш кунига тўғри келади, булар: 1-сентябр — Мустақиллик куни ҳамда 8-декабр — Конституция куни. Демак, мана шу иккала байрамда ҳам 2-сентябр ҳамда 9-декабр душанба кунлари дам олиш куни бўлади.