Она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун тест синовларини қачон ўтказилади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат учун навбатдаги навбатдаги тест синовларини 2023 йилнинг 4 чорагида ўтказиш режалаштирилган. 

Талабгорлар она (ўзбек) тили ва адабиёт фанидан тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун ўқиш тавсия этиладиган бадиий адабиётлар рўйхати шакллантирилди.

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

✅ “Тушда кечган умрлар” романи (Ўткир Ҳошимов).

✅“Сарвқомат дилбарим” қиссаси (Чингиз Айтматов)

✅“Олтин Зангламас” романи (Шуҳрат).

✅“Жайҳун устида булутлар” қиссаси (Миркарим Осим).

✅“Асрор бобо” ҳикояси (Абдулла Қаҳҳор).

 

✅Рус тили ва адабиёт ҳамда қорақалпоқ тили ва адабиёт фанларидан тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати ўзгармайди. Улар билан тест спесификациясида танишишингиз мумкин.

 

#МиллийСертификат #Имтиҳон