Ўқитувчилар кийим-бошига қўйиладиган талаблар мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил белгиланиши мумкин. Яъни, кийиниш маданиятига бўлган талаблар таълим муассасаси уставида акс эттирилади.
Агар мактаб уставида ўқитувчилар кийиниш маданиятига бўлган талаблар белгиланмаган бўлса, бу "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари" билан тартибга солинади.
Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларида эса аёл педагогларга таълим муассасаси ҳудудида рўмол ўрашга тақиқ қўйилмаган.
Демак, ушбу тартиб бўйича педагог ходимларга ҳеч қандай чеклов белгилаб қўйилмаган.
© Улуғбек Пўлатов