Она тили ва адабиёт ҳамда тарих бўйича сертификати бор ўқитувчиларга 50 фоиз устама тўланиши мумкин
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023-йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–300-сон, 11.09.2023-й.) қабул қилинди.
Унга кўра 2023-йил ноябр ойига қадар миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга қўшимча рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.