EMAKTAB.UZ'да синф раҳбарининг вазифалари қандай?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили) учун платформада профил яратиб,

вақтинчалик логин ва паролни тарқатиш;

— ота-оналар ва ўқитувчилар учун унутилган логин ва паролни тиклаш тартиби ҳамда ўқувчи ва ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг шахсий маълумотларини узатиш учун жавобгар бўлиш;

— ота-она (ўқувчининг қонуний вакили)нинг платформадаги фаоллигини доимий равишда кузатиб бориш, зарурат туғилганда уларга алоқага чиқиб профилактик суҳбат олиб бориш. Профилактик суҳбат ўз ижобий натижасини бермаган тақдирда мактаб директорига маълумот киритиш;

— сабабли (касаллиги, оилавий шароитидан келиб чиққан ҳолда) дарс қолдирган ўқувчиларни синф журналида махсус белгилар (s, dq, k, kq, m, ch, q, ns, tq) билан белгилаб чиқиш;

— ўқувчи сабабсиз 3 соат дарс қолдирса керакли ҳужжатлар тўпламини йиғиб, муассаса раҳбарига тақдим этиш; 

 

— умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизим билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофиқ белгиланган

вазифалар бажарилишини таъминлайди.

 

*Асос: Халқ таълими вазирининг 2022 йил 24 июнь кунги 205-сонли буйруғи.