Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сонли низомининг 33-бандида ходимларга моддий ёрдам бериш масаласи қуйидагича баён этилган.
“Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календар йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.”
Моддий ёрдам бериш масаласи ходимнинг мурожаати ёки бошланғич касаба уюшмасининг ташаббусига кўра амалга оширилади.