Халқ таълими вазирининг 2021 йил 22 февралдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомга кўра синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан танлаб олинади:
- камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;
- мактабда тўлиқ ставкада асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;
- одоб-ахлоқи ва хулқи билан ўқувчиларга шахсий намуна бўла оладиган;
- руҳий жиҳатдан барқарор бўлган;
- ўқувчилар билан ишлаш жараёнига масъулият билан ёндаша оладиган.
Бошланғич синфда асосий (ўқиш, она тили, математика) фанлардан дарс берадиган ўқитувчи синф раҳбари ҳисобланади.
Мазкур мезонларга жавоб бермаганлик учун талабага синф раҳбарлик бериш мумкин эмас.