Юқоридаги расмда намуна келтирилган
Ўқувчиларнинг бош кийимига бўлган талабларни муҳокама қилиш жуда баҳсли масала. Бу мавзуда жуда кўп постлар ёзишимиз мумкин. Лекин ушбу саволга мутахассисларнинг ўзлари жавоб бергани маъқул.
Биз вазирлик томонидан 2021 йилда ўқувчиларнинг рўмол ўраши билан боғлиқ масалага жавоб берилгани ҳақида яна бир бор маълумот бериб ўтишимиз мумкин.
2021-2022 ўқув йилида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб, миллий қадрятларимизга амал қилган ҳолда қизлар учун истисно тариқасида мактабда (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) оқ рўмол ва очиқ рангларда миллий рўмол ва дўппида бўлишларига рухсат берилган.
Демак, ўқувчи-қизларга мактабда оқ ва очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонидан ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.