
Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:
Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
– 15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (258 720 сўм);
– 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (309 680 сўм);
– 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (361 620 сўм);
– 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (412 580 сўм);
– 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (517 440 сўм);
Дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (86 627 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (173 254 сўм).
Информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (173 254 сўм).