Маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, 2018 йилда биргина сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали 100 дан ортиқ мижозлар уй сотиб олишга қизиқиш билдирган бўлса, бугун уй харид қилишни истаётганлар 100 000 нафардан ортган. Қувонарлиси, ўтган йиллар давомида ҳашаматли, сифатли уйларга талаб тобора ортиб бормоқда.
Маълумот учун, сотилаётган уй-жойга қизиқаётганлар сони ҳам кўпаймоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2023 йил бошида Ўзбекистонда кўчмас мулкларга бўлган талаб 2022 йил охирига нисбатан 19,7 фоизга ошди. Шу билан бирга, ўз кўчмас мулкларини сотувга қўяётганлар ҳам ортиб боряпти. Ўз навбатида иккиламчи бозорда уй-жой нархи бир йилда 20,2 фоизга кўтарилди.
Кўчмас мулкка талаб ортиб бораётгани аҳолининг харид қуввати яхшиланиб бораётганлигидан дарак беради. Бу эса қувонарли ҳолат, албатта.
Материал uybozorim.uz сайти маълумотлари асосида тайёрланди. Сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Инстаграм – https://instagram.com/uybozorim
YouTube – https://www.youtube.com/@Uy_bozorim