Ўқитувчиларнинг ойлигини юқори даражага кўтариш учун давлат бюджетининг имконияти етмайди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев соҳада ойликлар нега камлигининг айрим сабабларини очиқлади: 

“Бунга жуда кўп сабаблар бор. Аммо имкон борича тизимда ишлаётган ходимларга юқори ойлик олиш учун шароит яратиб берилмоқда. Яъни ўқитувчи турли таълим сертификатларига эга бўлса, ойлигини кўтара олади. Лекин бир вақтнинг ўзида барча ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш учун давлат бюджетида имконият йўқ. Агар ойликларга 1 миллион сўмдан қўшилса ҳам, статистикадаги ўринларда жуда юқори кўтарила олмаймиз. Лекин фақат мактаб ўқитувчилари ойлигига 1 миллион сўм қўшиш, бюджетга йилига қўшимча 5 триллион сўм харажат бўлади дегани. Ҳозир бизнинг тизимга ажратилаётган маблағ миқдори салкам 30 триллион сўм. Албатта, энг яхши устозлар учун имкониятлар оширилмоқда. Аммо ойликларни оммавий ошириш учун иқитисодиёт янада ривожланиши, солиқ тўловчилар вақтида, тўлиқлигича солиқларини тўлаши керак бўлади”, — деган вазир ўринбосари.