Президентнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан мактабда ўқувчиларни 2 та хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.
Ушбу тартибни амалиётга тўлиқ жорий қилиш учун 2023 йил 17 июль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 209-сон буйруғи билан иккинчи хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти жорий этиладиган мактабларининг 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаси ҳам тасдиқланди.
Унга кўра, “Иккинчи хорижий тил” фақат 7-синфда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади. Хорижий (инглиз, немис, франсуз ва бошқа) тиллардан бирини иккинчи хорижий тил сифатида ўқитишда ота-оналарнинг талаби ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари, шунингдек, таълим муассасасида ушбу фан бўйича малакали фан ўқитувчиси мавжудлиги инобатга олиниши лозим.
“Иккинчи хорижий тил” фани учун 10-синфда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан 1 соат, “Жисмоний тарбия” фанидан 1 соат олиниб ўқитилади.
“Касбий таълим” фани фақат 10-синфда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади. “Касбий таълим” фани учун “Математика” фанидан 1 соат, “Мусиқа маданияти” фанидан 0,5 соат, “Тасвирий санъат” фанидан 0,5 соат олиниб ўқитилади.
Манба: xalqtaliminfo