Менежерлик сертификатини олиб директорликка номзодини қўймоқчи бўлган талабгорлар қандай қилиб менежерлик курсларда ўқиши мумкин?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Маълумки, Президентнинг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонида умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш ва баҳолаш натижаси бўйича уларга менежерлик сертификатини бериш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланган.

Жорий йил 5 июндан бошлаб Мактабгача ва макатаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларга менежерлик сертификатини олиш амалиёти тажриба-синов тариқасида жорий қилинди.

Менежерлик ўқув курслари А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан директор лавозимига номзодларда жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, бошқарув, молиявий ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда ахборот коммуникация технологиялари кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, айни дамда ўқув курслари тажриба-синов тариқасида ташкил этилган. Тажриба-синов жараёнлари якунлангач, ушбу жараён тўлиқ таҳлил қилинади.

Шундан сўнг, таҳлилий маълумотлар асосида бу бўйича алоҳида норматив ҳужжат имзоланади. Ҳужжат имзолангач, мактаб директори лавозимига номзодларни тайёрлаш курслари расман бошланади. 

Бунда махсус платформа ишга туширилиб, электрон тизим орқали мазкур курсларда ўқиш истагини билдирган холис номзодлар, шунингдек, ҳудудий ММТБ томонидан тавсия асосида берилган номзодлар ушбу курсларда ўқиб менежерлик сертификатини олиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби вазирлик томонидан ишлаб чиқилган муваққат низом асосида амалга ошириляпти.