Келгуси йилда Ўзбекистон мактаб таълими тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

Янги дастурга мувофиқ:

– информатика фани 1-синфдан бошлаб ўқитилади;

- юқори синфлардаги фанлар сони 16 тадан 11 тага қисқаради;

– амалий машғулотлар улуши 40 фоиздан 60 фоизгача оширилади;

– ишга кираётган ўқитувчи бир йил давомида стажёр ўқитувчи сифатида ишлаши ва шу муддатда сертификат олиши керак бўлади;

- малака аттестатини олган ўқитувчилар иш ҳақининг 70 фоизигача нафақа олишлари мумкин;

— мактаб директорлари лавозимларга танлов асосида тайинланади;

- болалар боғчаларининг малакали тарбиячиларининг иш ҳақи мактаб ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилади;

— хусусий мактаблар ташкил этиш талаблари юмшатилади;

– таълим вазирлигининг бошқармаларининг ваколатларига мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш киритилмайди.