Педагог ходимларга меҳнат таътили беришнинг янгича тартиби ишлаб чиқилди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Маълумки, янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексига мувофиқ барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календар кун этиб белгиланди.

Педагог ходимларга бериладиган меҳнат таътиллари давомийлигини тартибга солиб турувчи аввалги қўшма қарор жуда эскирганлиги боис янги Меҳнат кодекси талаблари асосида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши томонидан қўшма қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасида ўқитувчиларга 56 календар кун меҳнат таътили берилиши назарда тутилган. Шунингдек, мактаб директори, унинг ўринбосарлари, психолог, кутубхоначи ҳамда тарғиботчиларга ҳам 56 календар кундан иборат бўлган меҳнат таътили бериш кўзда тутиляпти.

Бугун мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамасининг охирги куни ҳисобланади. Демак, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бир неча масъул идоралар билан биргаликда бу ҳужжатни имзолаши билан кучга киради.

Ҳужжат расман кучга кириши билан мактабларда фаолият юритувчи барча ходимларнинг меҳнат таътили муддати ҳақида тўлиқ маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

 

Манба