1 майдан синф раҳбарлик ва дафтар текшириш учун қанча тўланади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига (980 минг сўм) нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

▫️15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз (258.720 сўм);

▫️16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз (309.680 сўм);

▫️21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз (361.620 сўм);

▫️26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз (412.580 сўм);

▫️31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз (517.440 сўм);

дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) синфдаги ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда – 8,8 фоиз (86.627 сўм), 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – 17,6 фоиз (173.254 сўм).

информатика кабинети мудирлиги учун – 17,6 фоиз (173.254 сўм).