Марказий банк “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилар учун танлов эълон қилади
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Танлов ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва мактаб ўқувчиларининг молиявий ва рақамли молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

- Танлов иши жорий йилнинг 30 апрелига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги ( 20 дақиқагача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади. 

- Танловнинг ўқув фанлари чекланмаган. Молиявий саводхонлик бўйича дарслар 5-11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилиши мумкин.
 
Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

-ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси;
-дарсни ўтказишда ижодий ёндашув (молиявий саводхонликнинг бир нечта мавзуларини бирлаштириш – молиявий хавфсизлик, жамғарма маданияти, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий режалаштириш);
-дарсларни ўтказишда интерактив элементларни “edutainment” форматида киритиш;
-Finlit.uz молиявий саводхонлик бўйича Марказий банк ўқув материалларидан фойдаланиш.

 - Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 энг яхши дарс танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига  (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6 почта манзилига), ҳудудий Бош бошқармалари орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига тақдим этилиши сўралади.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:
1 ўрин – моноблок
2 ўрин – ноутбук
3 ўрин – смартфон

- “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ўқитувчилар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари.

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.