Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади? Қайси фанлар мажбурий? Ушбу саҳифада барча саволларингизга жавоб топасиз.

2022-2023 ўқув йилида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестацияси Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2023 йил 6 мартдаги 46-сонли буйруғига асосан ўтказилади.

9-синф ўқувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;

11-синф ўқувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, ўзбек тили, чет тили, Ўзбекистон тарихи ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

9-синфлар учун Жисмоний тарбия фанидан 1-6 май, Она тили ва адабиёт фанидан – 26-май, Математика фанидан – 30-май кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади.

11-синфлар учун Она тили ва адабиёт фанидан – 29-май, Математика фанидан – 1-июн кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади.

2022-2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

 

Фаннинг номи

Имтиҳон ўтказиш шакли

9-синф учун

Она тили ва адабиёт

ёзма (баён)

Ўзбек тили / Рус тили

оғзаки

Математика

ёзма

Тарих

оғзаки

Жисмоний тарбия

амалий

Ўқувчининг танлови бўйича*

оғзаки

Якуний назорат

11-синф учун

Она тили ва адабиёт

ёзма (иншо)

Математика

ёзма

Ўзбек тили / Таълим муассасаси танлови

ёзма

Чет тили

ёзма ва оғзаки

Ўзбекистон тарихи

оғзаки

Ўқувчининг танлови бўйича*

оғзаки

 

Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фани бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний давлат назорат имтиҳонидан муайян фандан озод қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг буйруғи
(06.03.2023 йил, 46-сон) Юклаб олмоқ

Якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанларнинг рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари Юклаб олиш

Хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати Юклаб олиш