Савол: Мен институтни 2020 йилда тамомладим. 2022 йил сентябрь ойида ишга кирдим. Кузги аттестация имтиҳонига қатнашиш ниятида эдим. Мактаб маъмурияти "баҳорги имтиҳонда қатнашасиз, ҳозир сизга мумкин эмас"- дейишди. Энди баҳорги атестацияга ҳужжат қиламан десам, завучимиз "сиз 1 йил ишлаган бўлишиз керак, қатнаша олмайсиз" дейишди. Шу тўғрими? Ишга кирганимга 5 ой бўлди. Айтингчи, мен аттестация имтиҳонига қатнашсам бўладими? (Фарғона вилоят Учкўприк тумани 3-мактаб математика фани ўқитувчиси М.М.Х.).
Жавоб: Бу нотўғри албатта (завучнинг гаплари). Низомнинг 6-бандида: "...педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга педагог кадрлар" навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги;
Низомнинг 7-бандида эса: "Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин"лиги белгилаб қўйилган.
P.S Амалдаги тартибга кўра: Сиз, ўз хоҳишингизга кўра 2023 йилги аттестацияда навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин, албатта.
Мурожаатда кўрсатилган манзилда фаолият олиб бораётган масъулларга ЯНГИ НИЗОМ билан яна бир марта танишиб чиқишларини тавсия қиламиз.