Онлайн олимпиадалар мавсуми бошланмоқда.

6-11-декабр кунлари қуйидаги жадвал асосида онлайн олимпиадалар oo.uzedu.uz тизимида ташкил этилади.

Онлайн олимпиадаларда кун давомида соат 10:00 дан 19:00 га қадар иштирок этишингиз мумкинлигини маълум қиламиз. 

Онлайн олимпиадада тест жараёнини бошлаганингиздан сўнг 20 та тест топшириғини бажариш учун 1 соат вақт берилади. 

Олимпиада натижалари ва QR-кодли иштирокчи сертификатларини ўқувчилар  соат 23:00 дан кейин тизимда кўришлари ва юклаб олишлари мумкин бўлади. 

Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт! Рўйхатдан ўтиш учун: https://oo.uzedu.uz/Account/SignIn

Ушбу онлайн олимпиадада рейтинг шакллантирилмайди.

Онлайн олимпиадаларда иштирок этиш мутлақо бепул.