Математика ва биология фанларидан миллий сертификат учун тест синовлари

Математика ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари барча ҳудудларда 2022 йил 4 декабрь куни 2 сменада ўтказилади. Бунда:

1-смена имтиҳонлари 09:00 да математика фанидан;

2-смена имтиҳонлари 14:30 да биология фанидан бўлиб ўтади.

Тест синовларида талабгорларга 45 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 2,5 соат вақт берилади.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга амал қилувчи сертификат тақдим этилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга 1-сменада 08:00 га қадар, 2-сменада 13:30 га қадар шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) ва рухсатнома билан келишлари сўралади.

Изоҳ: кимё ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 18 декабрь куни бўлиб ўтади.