Ўқув йилининг иккинчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 5-, 10- ва 11-синф ўқувчилари жалб қилинади. Бунда ҳар бир ҳудудда:
5-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 30 талик: 1-блок (она тили адабиёт, математика, хорижий тил), 2-блок (она тили адабиёт, ботаника, рус тили), 3-блок (математика, география, хорижий тил), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 10 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.
10-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.
11-синф ўқувчиларидан 2 вариантда 45 талик: 1-блок (она тили ва адабиёти, математика, хорижий тил ), 2-блок (биология, кимё, рус тили), 3-блок (физика, география, она тили), 4-блок (тарих, информатика, математика) фанларидан ҳар бир фан бўйича 15 тадан тест топшириқлари шаклида ўтказилади.
Тест синови бажариш учун 5-синфларда мониторинг ўтказиладиган фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 60 дақиқа), 10-11-синфларда фанлардан ҳар бир тест саволига 2 дақиқадан (умумий 90 дақиқа) вақт берилади.
Барча блок фанларини қамраб олиш мақсадида синф ўқувчилари сонига қараб гуруҳлар шакллантирилади.
Улуғбек Пўлатов