​Уй вазифаси: биргаликдами ёки мустақилми?

Читать на русском 

⠀Ҳар бир ота-она боланинг уй вазифасини бажариши тўғрисида қайғуради. Аммо келинг, ташвиш ва назоратдан воз кечиб, болани мустақил равишда ечим топишга қандай ўргатиш ҳақида ўйлайлик?

 Бошида бу қийин бўлиши мумкинлигини тушуниш муҳимдир. Аммо бу доимий равишда назорат қилиб, асабингизни бузаверишдан кўра яхшироқдир. Болани дарслар ва билимлар учун масъулиятни ўз зиммасига олишга ўргатиш – болаликдан энг яхши ўргатилган муҳим маҳоратдир.

 Нима ёрдам бериши мумкин?

1. Дарслар ҳажмини баҳоланг ва боладан сизнинг ёрдамингизсиз ўзи мустақил бажара оладиган вазифаларни бажаришини сўранг.

2. Агар у ёрдам сўраса, албатта ёрдам беринг. Ўзингиз ечиб берманг, аммо йўналтирувчи саволлар ва ёндашувлар орқали, ўзи мустақил ечим топишига ёрдам беринг.

3. Овозингизни баландлатманг. Болада дарслар таҳдид ва қийноқ эмас, балки янги билим ва қизиқишларни ўзлаштириш каби таассуротни ривожлантириши керак.

4. Баҳоларга эътибор берманг. Ўқиш - билим сари йўлдир ва бу ерда маълумотни мустақил излаш кўникмалари ёрдам беради. Бу кўникма ёрдамида болалар ўзлари жавоб топишлари ва натижаларга эришишлари мумкин.

5. Болангиз уй вазифасини тўғри ҳал қилгани учун уни қандай рағбатлантириш ҳақида олдиндан ўйлаб қўйинг. Маслаҳат: бундай ҳолатда пул ва шоколад эмас, ҳис-туйғулар ва таассуротлар жуда муҳимдир.

Сизга зарур бўлган ягона нарса - ишонч ва сабрдир. Мукофот эса – ўзингизга сарфлашингиз мумкин бўлган бебаҳо вақтдир.

Манба