​Ёш ўқитувчи ишнинг биринчи йилида қандай қилиб “омон қолиши” мумкин?

Олий ўқув юртини битиргач, сиз мактабда ишлашга қарор қилдингиз. Қандай қилиб ишнинг биринчи йилида умидсизликка тушмаслик керак? Сиз каби янги иш бошлаган педагоглар учун тажрибали ўқитувчиларнинг тавсияларини тақдим этамиз.

1. Мураббий топинг

Эҳтимол, сиз бу тавсияни ўқигач, “Мен шунча йил ўқидим, педагогика бўйича маърузаларни ёддан биламан, қандай ўқитишни яхши биламан!”, деб ўйлашингиз мумкин. Устоз нафақат керак, балки жуда зарур. У сизга ишнинг мураккаблиги ва режалаштириш қоидалари ҳақида айтиб беради. Биринчи йилда қўллаб-қувватлаш ва доно маслаҳат сизга жуда муҳим.

2. Мактаб жамоасидан ажралманг

Бундан буён сиз унинг бир қисмисиз, шунинг учун алоҳида бўлишга уринманг. Биз сизни ҳар бир ўқитувчининг энг яхши дўсти бўлишга ундаётганимиз йўқ, лекин сиз дўстона муносабатда бўлишингиз керак. Акс ҳолда, сиз такаббурликда гумон қилинишингиз мумкин, ўзини бошқалардан устун деб биладиган одамни ким ҳам севарди? Эртами-кечми сиз ҳам касбларингиздан ёрдам сўрашингизга тўғри келади.

3. Табиий бўлинг

Оддий ҳақиқат: болалар ёлғонни ҳис қилишади ва уни севишмайди. Улар сизнинг ичингизни осон ва тез “ўқишади”, шунинг учун бирон бир рол ўйнаш бефойда. Қандай оҳангда эшитилмасин, табиий бўлишингиз анча осон.

4. Муваффақиятсизлик ва эътирозларга эътибор бермасликка ҳаракат қилинг

Сиз жуда кўп тайёргарлик кўрасиз, натижада чарчайсиз. Вақти-вақти билан мактаб маъмурияти вакиллари дарсларингизга ташриф буюришади. Улар “мақсадлар нотўғри қўйилган”, “жараёнда ҳамма болалар ҳам иштирок этмади” каби эътирозларни билдиришлари мумкин. Сиз бундай эътирозларни тинглашингиз керак, лекин уларни эшитганингизда тарвузингиз қўлтиғингиздан тушиб кетмасин. Тажриба билан ҳамма нарса амалга ошади! Сизни қўллаб-қувватлайдиган ва хатоларни қандай тузатишни кўрсатадиган ҳамкасб-мураббийингиз шундай вақтларда асқотади.

5. Кундаликни сотиб олиб, уни ҳар куни юритинг

Учрашувлар, ўқитувчилар кенгашлари, экскурсиялар, ота-оналар йиғилишлари, ота-оналар билан учрашувлар - барча бўлажак тадбирларнинг вақти ва жойини эслаб қолишга уринманг. Бунда сизга Гоогле тақвими, қоғозли кундалик – умуман ҳар қандай вариант қўл келади. “14 октябрь кунигача Каримова иншо топширишга ваъда берди” каби ҳар бир майда-чуйда нарсаларни ҳам ёзиб боринг.

6. Шахсий ҳаётингиз борлигини унутманг

Ҳиссий чарчоқ - умуман афсона эмас. Бу кўпинча “Мен бугун ҳеч қаерга бормайман, дафтарларни текшираман” деган ибора билан сезилмасдан бошланади. “Тажрибали” ўқитувчилар огоҳлантиради: ишингизни уйингизга олиб кетманг! Мактабда дарсларга тайёрланинг, у ерда дафтарларингизни текширинг. Уйда дам олинг, оилангизга вақт ажратинг, кафе, театр ва ресторанларга боринг.