
Халқаро француз тили ўқитувчилари кунига бағишланган махсус “Envolez-vous pour la France” танловига старт берамиз! Ғолиблар 2022 йил декабрь ойида Франциянинг Ница шаҳрига йўл олишади!
Танлов икки босқичдан иборат:
1-босқич шартлари:
1. Иштирокчилар 2 йил ва ундан юқори педагогик тажрибага эга университет ёки мактабда француз тили ўқитувчиси бўлиши лозим;
2. В1 ва ундан юқори халқаро сертификатга эга бўлишлари керак (DELF, DALF, TCF);
3. Танлов иштирокчиси илгари Франция ҳукумати ёки Агентлик томонидан тақдим этилган грантлар соҳиби бўлмаган бўлиши лозим.
2-босқич шартлари:
1. Сараланган иштирокчилар Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари томонидан суҳбатдан ўтадилар
Танлов ғолиблари 2022-йил 24 ноябрда халқаро француз тили ўқитувчилари кунида эълон қилинади!
Танловга аризалар 31 октябрь 23:59 гача қабул қилинади!
Танловга рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: LINK
Қўшимча маълумот олиш учун + 998 90 9373917 рақамига мурожаат қилинг