Аттестацияда қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиш бўйича қўлланма

Аттестацияда қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиш имконияти яратилган.

Эндиликда педагоглар Малака (тест) синовларида берилган жавобларини текшириб кўришлари мумкин. Бунинг учун Шахсий кабинетдан Малака синов баллари кўрсатилган жойдаги «Батафсил кўриш» тугмачасини босишлари керак бўлади.

Шу орқали энди аттестация тестига кириб чиққан педагоглар қайси саволларга тўғри, қайсиларига нотўғри жавоб берилганини билиб олишлари мумкин.

Эслатма:

Тест син овлари вақтида шахсий кабинетларга белгиланган  (кеч соат 20-00 дан эрталаб 8-00 гача) вақтларда кириш мумкин бўлади!