✅ “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–87-сон, 07.03.2022 й.)га мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.
➡️ Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.
? Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.
?Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.
✍️ Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.
❕2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.
☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
? 2022 йил 1 апрелдан:
➖ тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
➖ “Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
➖ 2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
➖ Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.
? 2022 йил 1 апрелдан:
➖боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
? фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
? 3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.
➖ тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;
➖ кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.