Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан  халқ таълими тизимидаги 7 нафар педагог давлат мукофотлари билан тақдирланди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “8 март –Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан ўзининг самарали меҳнати, бой амалий тажрибаси билан юртимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар жараёнида фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёллар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Мукофотланганлар орасида Халқ таълими тизимида фаолият юритадиган 7 нафар педагоглар ҳам бор. Жумладан:

? «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Насиба Рўзиева – Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 20-умумтаълим мактаби директори

 ? «Дўстлик» ордени билан

Ирина Арутунянц – Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Светлана Жумаева – Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги 20-умумтаълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

 Лобар Қўчқорова – Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги 28-умумтаълим мактаби директори

?II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Муаззамхон Носирова – Андижон вилояти Андижон шаҳридаги Болалар шаҳарчаси директори

? «Содиқ хизматлари учун» медали билан

Суюнова Умида – Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 59-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси 

? «Шуҳрат» медали билан

Муҳаррам Камолова – Бухоро вилояти Жондор туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси мукофотландилар.