ДУНЁДАГИ ЭНГ КИЧИК МАКТАБ ҚАЕРДА?

Дунёдаги энг кичик мактаб Италиянинг Турин шаҳри яқинидаги, Алпетте аҳоли яшаш ҳудудида жойлашган, бошланғич мактаб бўлиб, ушбу мактабнинг фақатгина бир нафар ўқувчиси ва яна шунча бир нафар ўқитувчиси бор.

Ушбу бошланғич мактабда 8 ёшли София Виола исмли ўқувчи қизга, мактабнинг ягона ўқитувчиси, 33 ёшли Изабелла Карвелли дарслардан сабоқ беради.

София мактабда ва синфда ягона ўқувчи эканлигини тан олади ва кўпинча синфда бўлиши мумкун бўлган бошқа ўзи тенгқур синфдошлари бўлишлигини тасаввур қилади.

"Кўпинча дарс бошланишидан олдин мен камзулимни ечиб, ёнимдаги ўриндиққа илиб қўяман, шу билан синф хонасида ёнимда яна бир синфдошим бор эканлигига ўзимни ишонтираман" -дейди мактабнинг ягона ўқувчиси София 

Даврон Акбаров

"Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти" магистранти