Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинди
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги ?Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш раҳбар кадрлар киритилди. 

Мазкур рейтингга кўра, Халқ таълими вазирлигининг 3 нафар раҳбари фаолияти ҳам юқори баҳоланди.

Рейтингни шакллантиришда раҳбар сифатида жамоатчилик орасида танилганлиги, ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги, ёш бўлишларига қарамай ислоҳотлар жараёнидаги иштироки, таъсир даражаси ҳамда шахсий ва касбий ютуқлари инобатга олинган.