"ТАЯНЧ НУҚТАСИ КЛУБИ" нима мақсадда ташкил этилди?
Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим сифатини яхшилаш, тизимга инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш мақсадида тизим фидойилари, депутатлар, хусусий сектор вакиллари, блогерлар ва фаол жамоат вакиллари аъзолигида "Таянч нуқтаси клуби" ташкил этилди.
Куни кеча Халқ таълими вазирлиги Жамоатчилик кенгаши ташаббуси билан мазкур клубнинг таълим жонкуярлари MFaktor телеклубида норасмий, очиқ учрашув ўтказди.
Таълим жонкуярлари аввало, тизимдаги педагог-ходимларнинг малака ошириш тартиби, уларга яратилган имкониятлар ҳамда бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон мактабларининг халқаро баҳолаш дастурларига тайёргарлиги билан яқиндан танишдилар.
Хусусий сектор вакиллари тизимни ривожлантиришга ҳиссасини қўшишдаги кўмаги юзасидан ўз таклифларини билдирдилар.
Таянч нуқтаси клуби аъзолари халқ таълими тизимини ривожлантиришда биргаликда фаолият олиб борадилар.