ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-
оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида
VQL-361/21
Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида” қонунига
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2019 й., 03/19/595/4160-сон) мувофиқ
Вазирлар Маҳкамаси қаpop қилади:
1. 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-
оналар тўлови миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А.Мусаев ва Ўзбекистон
Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В.Шин зиммасига юклансин.
Янги тўлов миқдорлари юқоридаги расмда кўрсатилган.