Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади

“Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

? Қарор билан маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди. 

? Қарорга кўра, маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалар, жамоатчилик вакилларининг илғор фикрлари, шунингдек, мафкуравий жараёнлар таҳлили, соҳага оид янгиликларни тўплаш, тайёрлаш ва тарқатиш мақсадида “oyina.uz” электрон портали ишга туширилади. 

☑️ Портал фаолиятини йўлга қўйиш учун Республика Маънавият ва маърифат маркази тузилмасида Рақамли тарғибот бўлими ташкил этилади.

? Шунингдек, “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.

➡️ Қарор билан “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари ҳамда “Маънавият” нашриёти Марказ тасарруфига ўтказилди. 

? “Маънавият” нашриёти фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилади.

? Таълим ташкилотларида қуйидаги тартиблар жорий этилади:

ҳар бир умумтаълим муассасасида ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозимини молиялаштириш учун 2021 йил 1 апрелдан 0,5 штат бирлиги ажратилади ҳамда унинг иш ҳақи миқдори умумтаълим муассасаси олий маълумотли ўқитувчиси учун ўрнатилган базавий тариф ставкаси миқдорида белгиланади;

● давлат олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими жорий этилади. Бунда, ОТМда мавжуд ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (директор ўринбосари) лавозими қисқартирилади.

✅ Барча туман ва шаҳарларда Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилади.

? 2021/2022 ўқув йилидан олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилади ҳамда магистратура таълим босқичида “PR-менежер” мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.