Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш тартиби

Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотларга болаларни қабул қилиш:
➖ тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосаси;
➖ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шакл бўйича боланинг тиббий картаси ва профилактик эмлаш картаси асосида амалга оширилади (https://lex.uz/docs/4333062).

Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотга қуйидаги нуқсонлари бўлган болалар қабул қилинмайди:

● оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик;
● шизофрения, ҳиссий ироданинг чуқур бузилишлари;
● тез-тез такрорланувчи умумлашган эпилептик хуружлар;
● турли сабабли психопатия ва психопатсимон ҳолатларнинг оғир шакллари;
● асаб тизимининг органик шикастланганлиги сабабли сийдик ва нажас ушлаб туролмаслик;
● юрак-қон томир, нафас олиш ва овқат ҳазм қилиш тизимининг хуруж ва декомпенсация босқичи.