Халқ таълими вазири таълим муассасаларини янги ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида ташрифининг иккинчи кунги манзили Сирдарё туманидан бошланди.
Вазир тумандаги 31-41-28-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сирдарё вилоятида янгидан барпо этилаётган умумтаълим мактаблари, улардаги бунёдкорлик, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Шерзод Шерматов тумандаги умумталим мактаблари жамоаси билан суҳбатлашди ва суҳбат давомида таълим сифатини ошириш ва яхши натижаларга эришиб самарадорликни юқори даражага кўтариш бўйича таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.
Хусусан, қизил тоифадаги 28- умумтаълим мактабига электрон доска, телевизор ва кутубхона учун китоблар жамланмаси совға қилинди. Халқ таълими вазири мутасаддиларга қизил тоифадаги ва олис ҳудуддаги мактабларга «Янги Ўзбекистон устозлари» лойиҳаси доирасида бошқа ҳудудлардан маҳоратли ўқитувчиларни жалб этиш, вилоятда таълим сифатини кўтариш лозимлигини таъкидлади ва қизил тоифадаги мактаблар сонини камайтириш бўйича ўз тавсияларини берди.
Шу билан бирга 31 ва 41-умумтаълим мактабларига телевизор ва кутубхона учун китоблар жамланмаси совға қилинди.
Ташриф давомида Халқ таълими вазири таълим муассасаларидаги синф хоналарининг ҳам жихозланиши билан яқиндан танишиб, ўз тавсияларини берди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати