Танқидий таҳлил - самарали фаолиятнинг бошланиши
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Жиззах вилояти халқ таълим тизимини ўрганар экан, тизимдаги мавжуд муаммоларнинг ечими ва янги ўқув йилида таълим сифатини ошириш юзасидан туман(шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари билан юзма-юз, мактаб директорлари билан ZOOM орқали йиғилиш ўтказди. 

 Бошқарма бошлиғи Дилфуза Садриддинова тақдимот қилиб, 2021 йил аттестация натижасида вилоятда олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши кўпайганлигини алоҳида таъкидлаб, Жиззах вилоят халқ таълими соҳасининг умумий ўсиш кўрсатгичлари бўйича ахборот бериб ўтди. 

 Танқидий- таҳлилий кўринишда ўтказилган йиғилишда, тизимдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан, тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. Шу билан бирга Шерзод Шерматов бўлим мудирлари ва мактаб директорларининг янги ўқув йили режалари билан танишди.  

 Йиғилиш якунида Халқ таълими вазири мактаб фаолиятига ва ўқувчилар таълимига бееътибор қарашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлаб ўтди ҳамда ўз фаолиятини самарали йўлга қўйган халқ таълими бўлими мудирларини маънавий рағбатлантириш билан бирга, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган бўлим мудирлари огоҳлантирилди, қизил мактаблар сонини камайтириш, олис ҳудудлар ва қизил мактабларга “Янги Ўзбекистон устозлари” лойиҳаси асосида тизимли ишларни ташкил этиш борасида зарурий вазифалар белгиланиб, келгусидаги режалар юзасидан топшириқлар берилди.

 Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.