Илгари олган билимлари етарли эмас ёки аҳамияциз, дея хулосага келган одамлар бирор нарсани ривожлантиришда маълум қийинчиликларга дуч келишади. Aгар мустақил таълим олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги тавсиялар сиз учун:
?Мақсадларни белгиланг
Нега янги билимларни ўрганишни хоҳлайсиз? Уларни кейинчалик амалда қўллай оласизми? Уларни қаерда қўллайсиз? Бу сизга нима беради?
Ўзингиз учун асосий саволлар рўйхатини тузинг. Улар беш, ўн, йигирмата бўлиши мумкин. Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ушбу саволлар ниятингиз ва эришмоқчи бўлган натижани турли томондан кўришга ёрдам беради. Жавобларингизни иложи борича батафсил ва аниқ беришга ҳаракат қилинг, ҳеч нарсани унутманг. Уларни қайта ўқинг, тўлдиринг ва ҳар доим ёнингизда сақланг. Улар ажойиб эслатма бўлиб қолади ва сизни кейинги чораларни кўришга ундайди.
?Режа тузинг
Режангизда қуйидаги тафсилотларгача бўлсин: билимларни қайси воситалар ёрдамида ўрганмоқчисиз? Aгар китоблар бўлса, унда улар қандай китоблар, муаллифи ким, номи қандай, уларни қаердан топишингиз мумкин? Улар босмами ёки электронми? Aгар улар, масалан, аудио семинарлар ёки видео курслар бўлса, уларни қаердан топасиз ва қачон уларга вақт ажратишни режалаштиряпсиз? Сиз бошқа ўқув турларига мурожаат қиласизми? Факултатив, махсус курс, маҳорат дарслари ва тренингларда қатнашасизми? Сиз қандай фойдали Интернет манбаларидан фойдаланасиз?
Шуни ёдда тутингки, буларнинг барчасини аралаштирмаслик керак. Aкс ҳолда чалкашликлар пайдо бўлиб, натижа пасайиб кетади. Бирор нарса халақит қилса, уни режангиздан чиқариб ташлашингиз керак.
?Вақтни тўғри ташкил этинг
Мустақил таълим олишда ҳеч ким сизни ўқи деб ниқтаб турмайди. Бу кун тартиби ва ўзингизни мажбурлаш қобилиятини ҳам ўз ичига олади. Aммо кўпчилик мустақил ўқиш ёки масофадан туриб ишлашни (фриланс) бошлаганида вақтини ташкил эта олмайди. Ҳали етарлича вақт бор, деган таассурот пайдо бўлади ва натижада муҳим масалалар кейинга қолдирилади. Бу эса шошилиб қолишга ва ҳатто лойиҳаларнинг муваффақияциз бўлишига олиб келади.
Кунига неча соат / ойда неча кун мустақил таълим олишингизни аниқлаб олинг. Кунига бир соатдан икки-уч соатгача машғулотларга бағишлашингиз мумкин. Aгар бу малака ошириш, маълум бир соҳанинг мутахассиси бўлишга ҳаракат бўлса, унда кўпроқ вақт сарфланиши керак.
?Қўшимча тавсиялар
?Aтрофингиздаги одамлар билан янги маълумотларни муҳокама қилинг.
? Мустақил таълим жараёнида ташқи дунёдан узилиб туришга ҳаракат қилинг. Ҳар қандай кераксиз фикрлар диққатни чалғитади ва диққатни жамлашга халақит беради. Шу сабабли, иш пайтида барча муаммоларни унутинг.
?Aгар кимлардир ўқишингизга салбий таъсир кўрсатаётганини сезсангиз, у ҳолда улар билан мулоқот қилиш вақтини камайтиринг. Телевизор олдида ёки ижтимоий тармоқларда вақт ўтказишдан сақланинг.