Юриспруденция таълим йўналишини тугатганлар мактабда давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан дарс бериб биладими?

Юриспруденция таълим йўналишини тугатганлар мактабда давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан дарс бериб биладими?


Жавоб: йўқ. Педагог эмас.
Асослаймиз: Педагогнинг мақоми тўғрисидаги Қонуннинг 3-моддасига асосан Таълим ташкилотида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилган меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи ҳамда тегишли маълумотга, касбий тайёргарликка ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлган жисмоний шахс педагогдир, - деб белгиланган.


Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025-йил 16 - майдаги 159 - сонли буйруғига 12-илова қилинган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига асосан ўқитувчи лавозимига олий бакалавр дипломига эга бўлган
бошланғич  синф  ўқитувчиси  учун -  бошланғич  таълим ихтисослиги  бўйича  камида  ўрта  махсус  педагогик  маълумот ёки камида  бакалавр  даражасидаги  олий  маълумот  ва  бошланғич  таълим ихтисослиги  бўйича  дарс  бериш  ҳуқуқи  билан  касбий  қайта  тайёрлов
курсини тугатганлиги;
б) фан  ўқитувчиси  учун  -  фан  йўналишига  тўғри  келувчи камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот  ёки камида бакалавр  даражасидаги  олий  маълумот  ва  фан  йўналишига  тўғри келувчи  дарс  бериш  ҳуқуқи  билан  касбий  қайта  тайёрлов  курсини
тугатганлиги  ёхуд  фан  йўналишига  (хусусиятига)  тўғри  келувчи камида  бакалавр  даражасидаги  олий  маълумот  ва  педагогик  фаолият юритиш ҳуқуқи билан қайта тайёрлов курсини тугатганлиги талаби белгиланган.


Юриспруденция таълим йўналиши коди 60420100 (олдингиси 5240100), педагогика таълим йўналишида 601_ _ _ _ коди билан бошланади
Масалан: Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йщналиши коди 60111100 (олдингиси 5111600) Тарбия ва ҳуқуқ фани ўқитувчиси касбий таълим фаолиятига тегишли.(Олий  таълим, фан ва инновациялар  вазирининг 2025-йил 26-июндаги 244-сон буйруғига илова қилинган Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларига бериладиган квалификациялари)


Хулоса: Юриспруденция (60420100) Юридик амалиётга алоқадор соҳада(юрист, судья, прокурор, адвокат...) ишлаш ҳуқуқи бор. Педагогик фаолият билан шуғулланиш учун педагогик қайта тайёрлаш курсини ўқиб давлат намунасидаги қайта тайёрлаш дипломига эга бўлиши талаб қилинади.


Саволга Бухоро туман адлия бўлими
ЮХКМ Бош юрисконсулти И.Саидов жавоб берди.