Юридик техникумлар ҳақида нималар биласиз?

? Республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган. 

? Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади: 

➖ давлат ҳуқуқий фаолият;

➖ юридик хизмат; 

➖ суд-ҳуқуқий фаолият. 

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

? Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

? Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

? Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

? Тест синовлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиб ўтади. 

? Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади. 

? Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

 

? Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.