2021 йил 30 апрель куни Мактабгача таълим вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Йиғилиш Мактабгача таълим тизимида 2021 йил I чорак давомида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларни амалга оширишга бағишланди.

Йиғилишда биринчи масала бўлиб, болаларни ҳар томонлама етук, маънавий баркамол, ўз она тилларини мукаммал билиш йўлида зарур чораларни кўриш мақсадида 

 Бугунги навбатдаги ҳайат йиғилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари депатаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоевнинг тахлилий тутқи эшитилди.  

А. Қирғизбоев юртимизда болажонлариз учун яратилаётган шароит борасида фикр билдирилди. 

Болажонларизни миллий рухда тарбиялаш, уларга она тилимизга бўлган эътиборни оширишда барчани фаол бўлишга чорлади.   

Сўнг, вазир Агриппина Шин сўнгги йилларда миллий қадриятларимизни эъзозлаш йўлида МТВ томонидан кўплаб ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан ҳар бир МТТда миллий анъаналарни ўргатиш учун бурчаклар ташкил этилганлиги, миллий либосларимиз турфалигини ифодаловчи кўплаб танловлар ўтказилиши, миллий қаҳрамон ва ота бобобаримиздан мерос бўлиб келаётган билимларни ўзлаштириш мақсадида Йўл харитаси ишлаб чиқилганлиги тўғрисида маълумот берди.