#Онлайн_консультант
?Ассалому алайкум, 3-босқич талабаси мактабда неча соат ишласа бўлади?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Ҳурматли фуқаро 3-босқич талабаси мактабда педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
➡️ Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 7-банди иккинчи хатбошисига кўра олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни умумтаълим муассасаларига педагогик лавозимларга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
✅ Шундай экан, агарда сиз ўрта-махсус маълумотингиз (коллеж дипломи) педагогик соҳага тегишли бўлса, сиз умумтаълим мактабларида ишлашингиз мумкин бўлади.
Ушбу низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг 4-босқичда ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари ойлик иш ҳақи белгиланади.
❇️ Дарсларни тақсимлаш масаласига келсак, бу педагогик кенгашнинг ваколатига киради. Халқ таълими вазирининг 2016 йил 30 майдаги 6-мҳ-сон буйруғига илова билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг педагогик кенгаши тўғрисида”ги намунавий низомлар билан тартибга солинади.
? Ушбу низомнинг 5-бандига мувофиқ ўқув ва дарсдан ташқари машғулотлар дастурларини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш педагогик кенгашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
? Бундан кўриниб турибдики, тугалланмаган олий маълумот билан фақат 4-босқич талабалари ишлаши мумкин экан. Бунда ҳам кундузги таълим шакли назарда тутилган.
❌ Шу сабабли, сиз ҳозирда мактабда дарс бера олмайсиз.
✅ Лекин ўрта махсус маълумотингиз педагогик соҳага тегишли бўлса, сиз мактабда ишлашингиз мумкин бўлади.