Энди ишга кирган педагог кадрлар неча йилдан сўнг мажбурий аттестацияга жалб этиб бошланади?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

✅ Ҳа албатта, педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 4-банди биринчи хатбошисида педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилиши белгиланган.

➖Мана шу қоидага асосан ҳар бир педагог ходим 5 йилда бир маротаба навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.

Лекин ушбу банднинг иккинчи хатбошига биноан илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Демак, педагог кадр биринчи марта ишга кирган бўлса, у ишга кирган вақтдан бошлаб 3 йилдан сўнг мажбурий аттестациядан ўтказилади.