#Савол
Мен рус тили фани ўқитувчисиман. Мактабда ўриндош бўлиб, 8 соат дарс бераман. Бошқа мактабдан ҳам дарс олганман. У ерда асосийман. 14 соат дарсим бор. C1 сертификатим бор. Ўриндошлик иш жойимда бу сертификат учун устама тўланмас экан. Шу ростми? Ахир кўп мактабларда бериладику. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг.
#Жавоб
Маълумки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 июлда бир неча вазирликлар билан имзолаган 25-сонли қўшма қарори билан 2023-2024 ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган cертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Ушбу қарорда эса барча сертификатлар ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга умумтаълим мактабларда фаолият юритадиган, шу жумладан соатбай ва ўриндош, педагог ходимларга шу жумладан, мактаб директори ва ўринбосарларга ҳам ҳар ойлик устама тўлаш назарда тутилган.
Демак, вазирлик қўшма қарорида назарда тутилган сертификатларга эга бўлган соатбай ва ўриндош ҳамда мактаб директори ва ўринбосарларга ҳам ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатлар учун устама тўлаб берилиши лозим.
Манба: @хalqtaliminfo