
Асосий фан олимпиадасининг мактаб босқичи натижаларини oo.uzedu.uz тизимига киритиш 25 сентябр куни очилади.
Ахборот хавфсизлигини кучайтириш мақсадида тизимдаги барча пароллар янгиланган. Янги логин паролингизни билиш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз сўралади.
oo.uzedu.uz тизимига 9-10-11-синф кесимида ҳар бир фандан туман(вилоят) босқичида иштирок этувчи ўқувчиларингиз ҳақида маълумотларни киритишингиз етарли.
Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти