Устама олаётган ўқитувчиларга мукофот пули берилмайдими?
Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz Attestatsiya testlari — test.muallimlar.uz

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги қарори билан "Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низом тасдиқланган бўлиб, мазкур қарор билан вазир жамғармаси ташкил этилган. 

Ана шу вазир жамғармаси ҳисобидан эса малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олиши мумкинлиги белгиланган. Бу йил республика бўйича 1697 нафар педагог ходимлар вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ой 5 млн сўмдан ортиқ бўлган қўшимча устама олиб келмоқда.

Аммо кўпчилик Вазир жамғармасини Директор жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамалар ва мукофот пули билан чалкаштириб юборяпти. 

Шуни алоҳида қайд ўтиш лозимки, Директор жамғармаси ҳисобидан бериладиган устамаларнинг вазир жамғармаси ҳисобидан тайинланадиган устамаларга умуман алоқаси йўқ.

"Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низомнинг 15-бандидаги "Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик устама олаётган малакали педагог кадрларга бир марталик пул мукофотларини белгилашга йўл қўйилмайди" деган жумлани кўпчилик нотўғри тушунмоқда. (Бу ерда умуман бошқа устама ва мукофот пули ҳақида гап кетмоқда)

Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак ВМнинг 823-сонли қарори асосида Директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган педагог ходимлар «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган 490 минг сўмлик мукофот пулини ололмайди деб нотўғри талқин қилинмоқда.

Бу мутлақо нотўғри. Яъни, ҳозирда Директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган ўқитувчилар ҳам вазир устамасини олаётган ўқитувчилар ҳам бемалол «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача (490 минг сўм) миқдорида мукофотланиши мумкин.

 

Манба: xalqtaliminfo