Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари саналари маълум бўлди

Президент мактабларининг кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 15-июл куни бошланади!

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан ariza.piima.uz сайтига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда қуйидаги фанлардан ўтказилади:

 

1️⃣-босқич: Математика фанидан 30 та топшириқ  (тест шаклида)

2️⃣-босқич: Танқидий фикрлаш ва муаммони ечиш бўйича 40 та топшириқ ҳамда инглиз тили фанидан 40 та савол (тест шаклида)

✅ Имтиҳон натижалари агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.