Мазкур саҳифада умумтаълим фанларидан Миллий тест тизими баҳолаш мезони ва тест варианти тафсилотининг мақсади билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими доирасида фанлардан талабгорларнинг билим даражасини аниқлаш ва сертификатлаш учун қўлланиладиган тест варианти формати (топшириқлар сони, тури, вақт меъёри), фан мазмуни таркиби, когнитив кўникма даражалари, баҳолаш мезонлари ва талабгорларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни белгилашдан иборат.
Тест варианти талабгорларнинг назарий билимларни ўзлаштириш даражасини, билимларни амалиётда қўллаш малакасини, уларнинг мантиқий фикрлашини баҳолайдиган тест топшириқларидан иборат. Мазкур тест топшириқларини шакллантиришда амалдаги она тили ва адабиёт фанига оид умумтаълим фанлари ўқув дастурларида ўзлаштирилиши белгиланган билим, кўникма, малака ва компетенциялар асос сифатида олинган.
Математика Юклаб олмоқ
Она тили ва адабиёт Юклаб олмоқ
Рус тили ва адабиёти Юклаб олмоқ
Қорақалпоқ тили ва адабиёти Юклаб олмоқ
Биология Юклаб олмоқ
Кимё Юклаб олмоқ
Физика Юклаб олмоқ